11:02 / 18.07.2015
6856

Қирғизистон ИШИДнинг 2та ҳужумининг олдини олганини маълум қилди

17 июль куни Қирғизистон расмийлари ИШИД жангариларининг 2та ҳужуми бартараф этилганини маълум қилишди. Ҳужумлардан бири ҳарбий ҳаво базасига қарши қаратилган эди.
Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси берган маълумотларга қараганда, 16 июль куни Бишкекнинг марказий туманларидан бирида ўтказилган рейд чоғида жангарилар макони аниқланган. Бир неча соат давом этган отишмада 4 жангари йўқ қилинган.
Шаҳар четида уюштирилган рейд чоғида, миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот котиби Роҳат Сулаймонов берган маълумотга кўра, яна 2 жангари отиб ташланган.
Айтилишича, ушбу гуруҳ аъзолари ҳарбий ҳаво кучлари базасида портлаш уюштириб, у ердаги қурол-яроғни олиб кетишни режалаштирган.

Top