00:06 / 18.07.2015
4647

Россия Марказий сайлов қўмитаси раиси: интернетни фақатгина АҚШдан бошқариш мумкин

Россия Марказий сайлов қўмитаси ҳар куни Россия сайловларига қарши тарғибот олиб борувчи янги сайтлар пайдо бўлаётганини қайд қилмоқда. Бу ҳақда Россия Марказий сайлов қўмитаси раиси Владимир Чуров “Россия 24” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Чуровнинг айтишича, МСҚ “ҳар куни Россия сайловларига қарши тарғибот олиб борувчи хорижда яратилган битта сайт пайдо бўлишини” қайд қилади. Чуровнинг фикрича, бу ҳолат билан Россиядан туриб курашишнинг иложи йўқ, чунки “интернетни фақатгина АҚШдан туриб бошқариш мумкин”.

Россияда сайловлар ягона овоз бериш куни 13 сентябрда бўлиб ўтади.

Top