АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп Республикачилар партиясидаги ҳамкасби Жон Маккейнга Вьетнам урушидаги иштирокини эслатиб, уни танқид остига олди. Бу ҳақда Politico нашри ёзмоқда.
“У уруш қаҳрамони эмас. У асирга тушгани сабабли қаҳрамон бўлган. Мен эса асирга тушмаган одамларни яхши кўраман”, деб айтди Трамп.
Аввалроқ Дональд Трамп Республикачилар партиясидан энг оммавий номзод бўлгани маълум қилинганди.