19:40 / 20.07.2015
1772

“Бавария” Видаль учун “Ювентус”га 37 млн евро тўлайдиган бўлди

“Ювентус” яримҳимоячиси Артуро Видалнинг “Бавария”га эҳтимолий трансфери бўйича баъзи тафсилотлар маълум бўлди.

Мюнхен клуби футболчи учун 37 млн евро ва яна 3 млн евро қўшимча бонуслар сифатида тўлайдиган бўлди.

Футболчи “Бавария”да ҳафтасига 130 минг евро маош олади.

Мюнхенликлар футболчининг трансферини ҳафта охиригача эълон қилишади. Чилилик футболчи яқин кунларда тиббий кўрикдан ўтади.

Top