14:40 / 20.07.2015
2571

АҚШ ва Куба давлатлари расмий алоқалари 54 йилдан сўнг қайта тикланди

20 июль кунидан бошлаб АҚШ ва Куба давлатлари ўртасидаги расмий алоқалар ярим асрдан кўпроқ вақтдан сўнг яна қайта тикланди, деб ёзмоқда «КоммерсантЪ» нашри.

Манбада ёзилишича, бугун Вашингтонда Куба давлатининг расмий ваколатхонаси очилиши бўлиб ўтади.

Куба ТИВга Бруно Родригес раҳбарлик қилади. Ҳозирча Гаванадаги шундай муқобил тадбирнинг қачон ташкиллаштирилиши номаълум бўлиб қолмоқда.

Top