20:35 / 20.07.2015
2861

Блаттер ўз маошини ошкор этишдан бош тортди

ФИФА президенти Йозеф Блаттер 20 июлда Цюрихда бўлиб ўтган матбуот-анжумани пайтида ўзининг маоши ҳақидаги саволларга жавоб беришдан бош тортди.

Шу билан бирга Блаттер маошлар ҳақидаги маълумотларнинг очиқлиги ФИФАдаги ислоҳотлар жараёнининг бир қисми ҳисобланишини таъкидлаб ўтди.

Матбуот анжумани нохуш воқеа билан бошланди. Ли Нельсон тахаллуси остида фаолият юритувчи британиялик комик актёр Саймон Бродкин матбуот-анжумани энди бошланганда Блаттернинг столи ёнига келиб, Блаттернинг устидан бир пачка қалбаки пулларни сочиб юборди. Комик актёр бу “саҳна кўринишини “Бу пуллар 2026 йилги Шимолий Кореядаги жаҳон чемпионати учун пора” деб атаб, Блаттер устидан пулларни улоқтирди. Актёр бу қилмишидан кейин қўриқлаш хизмати томонидан ташқарига олиб чиқиб кетилди.

Шундан кейин матбуота-анжуман бироз муддатга тўхтатиб қўйилди.

Top