11:53 / 20.07.2015
2186

Bloomberg Россияни инвестициялар учун БРИКС давлатлари ичида энг яхшиси деб топди

2015 йили БРИКС давлатлари ичида Россия бозори инвесторлар учун энг сердаромад келиб, Хитойни биринчи поғонадан туширди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги маълумот берди.
Айтилишича, нефть нархининг тушиши ва ўтган йилнинг декабрида рублнинг қадрсизланишидан сўнг айни пайтда инвесторлар сиёсий таҳдидларнинг камайиши сабабли бу бозорга кўпроқ эътибор қарата бошлаган.
Агентлик мутахассисларининг фикрича, охирги етти ой ичида вазият тубдан ўзгарган. Нефть нархи бир баррелига 55 доллардан юқори даражада барқарорлашди, Украинада эса кенг миқёсли ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди. Ўзгарувчанлик индекси 28 фоизга камайди, бу кўрсаткичнинг 2006 йилдан бери энг катта тушиши бўлди.
Россия эмитентлари акциялари БРИКСнинг бошқа давлатларидагига нисбатан пастроқ баҳоланмоқда, шу боис улар каттароқ фойда келтириши мумкин. Лекин бу кўп жиҳатдан сиёсий таҳдидларнинг камайиб боришига боғлиқ.

Top