19:25 / 20.07.2015
2941

Ўзбекистон Касаба уюшмалари кенгаши ўзбекистонлик велоспортчиларга 157 та велосипед тақдим қилди

Ўзбекистон Касаба уюшмалари кенгаши велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига 157 та спорт велосипеди харид қилди. Бу ҳақда “Gazeta.uz” хабар бермоқда.

Хоразм, Самарқанд, Фарғона, Наманган ва Сирдарё вилоятлари Олимпия захиралари коллежлари ўқувчилари ушбу велосипедлардан фойдаланишлари мумкин.

Шунингдек, ушбу велосипедлардан бир қисми Республика Олимпия захиралари коллежи, Мураккаб техник ва қишки спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби ва Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтида таҳсил олаётган спортчиларга тақдим қилинади.

Ўзбекистонлик велоспортчилар велоспорт бўйича нуфузли мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаб келмоқдалар. Ўзбекистонлик велоспортчи Тимур Гумеров Осиё чемпионати ғолиби бўлиб, жорий йилда ўзбекистонлик велоспортчилар орасидаги энг юқори кўрсаткични қайд этди. Гумеров Осиё чемпиони унвони билан бирга Рио-де-Жанейрода ўтказиладиган Олимпия ўйинларига лицензия олиш учун муҳим рейтинг очколарини ҳам қўлга киритди.

Top