21:34 / 20.07.2015
3295

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлиси 6 августда бўлиб ўтиши белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлиси 6 августда бўлиб ўтиши белгиланди. Бундай қарорни Олий Мажлис Сенати Кенгаши 20 июлдаги йиғилишида қабул қилди, деб хабар бермоқда “ЎзА” ахборот агентлиги.

Ялпи мажлис кун тартибига бир қатор қонун лойиҳалари, жумладан “Инвестицион ва пайчилик жамғармалари”, “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида” (янги таҳрирда), “Аҳолининг санитар-эпидемиологик фаровонлиги тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритш тўғрисида”ги қонун лойиҳаларига киритилади.

Сенаторлар, шунингдек, Марказий банкнинг 2014 йилги фаолияти бўйича ҳисоботни муҳокама қилишади.

Top