10:44 / 20.07.2015
2044

WSJ: АҚШ араб давлатларига аксилракета мудофаасини яратишда ёрдам бермоқчи

АҚШ Яқин Шарқдаги иттифоқдошларини тинчлантириш ҳамда хавотирларининг ўринсизлигини кўрсатиш учун уларга аксилракета мудофаа тизимини яратишда ёрдам бериши мумкин. Бу ҳақда президент маъмуриятидаги манбаларига таянган ҳолда The Wall Street Journal нашри ёзмоқда.
Бундан ташқари, Вашингтон минтақага қурол-яроғ етказишни тезлаштириш йўлларини қидирмоқда.
Маъмурият олдида турган асосий вазифа Эронга нисбатан қурол-яроғ соҳасидаги чекловларнинг тўхтатилиши туфайли келиб чиқиш мумкин бўлган салбий оқибатларни бартараф қилишдир. АҚШ эришилган келишувга биноан Теҳронга ракета технологияларини ҳам тақдим этади.
АҚШ айни кунларда Форс кўрфази давлатлари билан ҳарбий ҳамкорлик доирасида уларнинг хавфсизлигини кафолатловчи бир қатор лойиҳалар устида иш олиб бормоқда.

Top