23:40 / 20.07.2015
2750

Йозеф Блаттер: “Ўзимни ҳимоя қила оламан, бироқ ҳозир ФИФАни ҳимоя қилиш керак”

ФИФА президенти Йозеф Блаттер матбуот-анжуманда маоши, истеъфоси ва ўзининг ўринбосари ҳақидаги саволларга жавоб берди.

“– ФИФА раҳбари сифатида қанча маош оласиз?
– Мен вақти келиб буни ошкор қиламан.
– Нима учун сиз қайта сайланганингиздан 4 кун ўтиб истеъфога чиқдингиз?
– ФИФАга барча томондан кўрсатилган босим туфайли. Менинг бурчим, менинг вазифам – ФИФАни ташкилот сифатида ҳимоя қилиш. Ўзимни ҳимоя қила оламан, бироқ ҳозир ФИФАни ҳимоя қилиш керак”.
– Платини сизнинг ўрнингизни эгаллашга муносиб номзодми?
– Мен барча номзодларга омад тилаб қоламан”, деб ушбу саволга аниқ жавоб беришдан қочди Блаттер.

Top