06:56 / 21.07.2015
3327

Парижда шаҳар пляжлари очилди

Франция пойтахти Парижда 20 июль куни “Париж пляжлари” фестивали очилди. Сена дарёси ва Ла-Виллет сунъий кўли соҳиллари беш тонна қум билан қопланди. Париж маркази бир ойга пальма ва шезлонгларга эга “пляжлар макони”га айланади.

Ушбу фестивалга 2002 йилда асос солинган. У халқаро даражада жуда оммалашиб, бундай фестиваллар Берлин ва Мадридда ўтказила бошланди. Ушбу фестивалнинг ўтказилишига 2 млн евро сарфланмоқда.

19 июль куни Париж мэри Анн Идальго ўзининг твиттердаги саҳифасида фестивалнинг очилишига кўрилаётган охирги тайёргарликлар ҳақида маълумот берди. Пляжлар 23 августгача ишлайди.

Фестиваль дастуридан ўнлаб тадбирлар, жумладан, концертлар, танловлар ва рақс кечалари ўрин олган. Пляжларда волейбол ва баскетбол билан шуғулланиш мумкин.

Top