15:02 / 21.07.2015
2575

Путин тариф ва монополия хизматларини бирлаштирди

Россия президенти Владимир Путин федерал тариф хизматини федерал аксилмонополия хизмати билан бирлаштириш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати ахборот берди.
Бирлашган идорани монополия хизматининг амалдаги раҳбари Игорь Артемьев бошқаради.
Икки структурани бирлаштириш ташаббусини бош вазир Дмитрий Медведев илгари сурди. Унинг сўзларига қараганда, бу қадам аксилмонополия идоралари фаолияти самарадорлигини ошириши мумкин.

Top