14:45 / 21.07.2015
5069

РБК: Интерпол қидирув базасидан Янукович досьеси йўқолиб қолди

Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович номига Интерпол қидирув базасидан олиб ташланди. Бу ҳақда РБК нашри хабар бермоқда.
Сиёсатчининг адвокатлари берган маълумотларга қараганда, бу иш уларнинг аризалари асосида амалга оширилган. Бу ҳақда 2014 йил мартидан буён Януковичга хизмат кўрсатаётган Joseph Hage Aaronson адвокатлик контораси ходимлари маълумот берди.
Айтилишича, Янукович ҳақида ахборот базага 2015 йилнинг 12 январида киритилган эди. У билан бирга қидирилаётган сиёсатчилар рўйхатига Украинанинг собиқ бош вазири Николай Азаров, собиқ молия вазири Юрий Колобов ва Укртелекомнинг собиқ раҳбари Георгий Дзеконлар киритилган.
Айни пайтда Янукович ва Дзеконнинг анкеталари бўшатилган, Азаров ва Колобовнинг анкеталари эса кучда қолмоқда.

Top