23:06 / 22.07.2015
2263

Чеченистон ва Красноярскдаги автоҳалокатларда ҳалок бўлганлар хотирасига 23 июль мотам куни деб эълон қилинди

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров республика ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлганларнинг хотирасини ёд этиб, 23 июлни республикада мотам куни деб эълон қилди.

Чеченистоннинг Веден туманида “Газель” микроавтобуси жарликка тушиб кетгани оқибатида 11 киши ҳалок бўлган.

Шунингдек, Красноярск ўлкасида ҳам автобус ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу автоҳалокатда ҳам 11 киши ҳалок бўлди ва 10 киши жароҳат олди.

Автоҳалокат 22 июлга ўтар кечаси Красноярск ўлкасининг Козуль туманида, М-53 трассасининг 701 км ида содир бўлди. Красноярскдан Шариповага кетаётган автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

Ўлка раҳбарияти автоҳалокатда ҳалок бўлганлар хотирасини ёд этиб, 23 июлни мотам куни деб эълон қилди.

Top