16:23 / 22.07.2015
81355

Гулчеҳра Эшонқулова 2 ойлик турмушидан кейин ажрашди

Таниқли актриса, икки ой муқаддам Шароф Шарапов билан турмуш қурган Гулчеҳра Эшонқулова ажрашгани маълум бўлди. 21 ёшли Шарапов ва 34 ёшли Эшонқулова ўртасидаги никоҳ бор-йўғи 2 ой давом этди.

Sayyod.com сайтининг маълум қилишича, ушбу никоҳга Шараповнинг ота-онаси рози бўлмаган, лекин келин ва куёв улар “охири кўникишади” деган фикрга келиб, ўз фикрларидан қайтмаган.

“Мен ҳозир Самарқанддаман ва ўз хатоимни тушуниб етдим, – дейди Шарапов интервьюсида. – Ота-онамни танладим, уларни ҳеч қачон қайтариб бўлмайди. Хотин кишини ҳамиша топса бўлади. Никоҳ ва ЗАГС бўлиб ўтгани рост, лекин барибир турмуш яхши бўлмади... Барибир ёш билинаркан ва бирга бўлмасликни англатаркан. Очиғи, кўзларим кўр эди, билмайман нега. Ҳамма нарсадан воз кечгандим, ота-онамдан хам, аммо мана ҳаммасини тушуниб етдим ва уйимга қайтдим. Энди ҳамма ҳаммасини билишаверсин”.

Top