00:13 / 22.07.2015
2054

Жанубий Корея авиакомпаниялари МЕРС вируси туфайли бекор қилинган барча халқаро рейсларни қайта бошламоқда

Жанубий Кореянинг иккита йирик авиаташувчиси – Korean Air ва Asiana Airlines аввалроқ Яқин Шарқ респиратор синдроми (MERS) авж олиши сабабли Кореяда бир нечта авиарейсларни бекор қилганидан кейин Хитой, Япония ва Жануби-шарқий Осиё давлатларига парвозларни амалга оширишни қайта бошламоқда. Бу ҳақда маҳаллий ОАВлар маълум қилди.

“Август бошига кўпчилик тўхтатиб қўйилган ёки бекор қилинган авиарейслар бўйича парвозлар амалга оширилади”, деб айтди манба Yonhap ахборот агентлигига берган интервьюсида.

Манбанинг айтишича, 2015 йилнинг июль-август ойларида Korean Air умумий ҳисобда 36 та, Asiana Airlines эса 37 та рейсни бекор килишга мажбур бўлган.

Жанубий Кореяда охирги икки ҳафтада МЕРС билан касалланган бирорта ҳам янги ҳолат қайд этилмади. Жанубий Корея Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминоти вазирлигининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг 20 май кунидан бошлаб ушбу вирус билан касалланганлар сони 86 тани, ҳалок бўлганлар эса 36 кишини ташкил қилган.

Top