10:20 / 22.07.2015
3114

Microsoft Nokia туфайли 3.2 млрд доллар йўқотди

Microsoft компанияси ўтган чоракнинг молиявий ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, компания 3.2 млрд доллар йўқотган. Бу ҳақда The New York Times нашри ёзмоқда.

Молиявий йўқотишларнинг асосий сабаби реструктуризация учун кетган 7.5 млрд доллар бўлди. Бу жараён Nokia компаниясининг мобил бўлинмаси сотиб олиниши билан боғлиқ бўлди. 2014 йилнинг шу даврида компания 4.61 млрд доллар ишлаб топган эди.

Ҳисобот чоп этилганидан сўнг компания акциялари 3.5 фоизга тушиб, 45.65 долларни ташкил қилди.
Ўз навбатида, булутли технологиялар билан шуғулланувчи бўлинма даромадлари 96 фоизга ўсди. Бундан ташқари, Surface планшетлари ва Xbox консоллари билан шуғулланувчи бўлинмаларда ўсиш кузатилди.

Top