18:17 / 22.07.2015
20970

Ўзбекистон Халқ банкининг номи ўзгартирилди

Ўзбекистон Республикаси давлат-тижорат Халқ банки Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки номига ўзгартирилди. Халқ банки акциядорларининг йиллик йиғилишида шундай қарорга келинган.

Банк ахборот хизматининг хабар беришича, банк низомидаги тегишли ўзгариш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2015 йил 20 июль куни 25-рақам остида рўйхатга олинган.

Номдаги ўзгаришлар банк томонидан тузилган шартномалар ҳамда уларда акс эттирилган ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъсир қилмайди. Банкнинг бош офиси ҳамда филиалларининг юридик манзиллари, уларнинг реквизитлари (номидан ташқари), электрон манзиллари ва алоқа телефонлари ўзгаришсиз қолади.

 

Top