13:59 / 22.07.2015
2693

Порошенко Конституцион суд судьясини ишдан бўшатди

Украина президенти Пётр Порошенко Украина Конституцион суд судьяси Виктор Шишкинни лавозимидан озод қилди. Бу ҳақдаги фармон президентнинг расмий сайтида эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда президентнинг марказлаштиришни тугатиш борасидаги конституцион ўзгартишларни киритиш тўғрисидаги лойиҳаси Конституцион суд томонидан кўриб чиқилмоқда. Шишкиннинг бўшатилиши шу билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Top