21:21 / 23.07.2015
1966

2015 йилнинг биринчи ярим йиллигида Сурхондарё вилоятида 102та саноат корхонаси ишга туширилди

2015 йилнинг биринчи ярмида Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ҳамда устувор вазифалар ижросига бағишланган фаоллар йиғилишида шу ва бошқа тармоқларда амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.

Маълум бўлишича, Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида 142,3 миллиард сўм ва 250 минг доллар қийматидаги 857 лойиҳа амалга оширилиб, қарийб олти мингга яқин янги иш ўрни яратилган.

Ҳисобот даврида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 2 триллион 687 миллиард сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,8 фоиз ўсди. Саноат маҳсулотлари 10,3, қурилиш-пудрат ишлари 11,2, қишлоқ хўжалигида 20,5, савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 12,3 фоизга ошишига эришилди. 102 саноат корхонаси ишга туширилиб, 37 турдаги янги маҳсулот ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, 746 кичик бизнес субъекти фаолияти йўлга қўйилди. Айни пайтда уларнинг сони 10 минг 757 тага етди. Натижада хусусий сектор томонидан 766,3 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 671,6 миллиард сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. 506,4 миллиард сўмлик пуллик хизматлар кўрсатилди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш учун 300 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилди. Вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотида кичик бизнеснинг улуши 62,5, хизматлардаги улуши 53,6 фоизни ташкил этди. Бандлик дастури доирасида яратилган 28 минг 145 янги иш ўрнининг 22 мингдан зиёди кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келди.

Top