16:51 / 23.07.2015
7348

ОАВ: Путин Берлусконига ўзининг вазири бўлишни таклиф этди

Италиядаги La Stampa нашрида ёзилишича, Россия президенти Владимир Путин Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлусконига Россия фуқаролигини ҳамда ўзининг вазири бўлишни таклиф қилган.

Нашр варсиясига кўра, Берлусконинг ўзи бу ҳақда "Олға, Италия" партияси вакилларининг Римдаги Consolini ресторанидаги учрашуви вақтида айтиб берган.

"Ўйлайманки, Италияда мени сиёсий доираларга сиғдиришмади. Путин эса менга Россия фуқаролиги ва Иқтисодиёт вазири лавозимини таклиф қилди", деган Берлускони.

Қайд этиш жоизки, Россияда "Иқтисодиёт вазири" лавозими мавжуд эмас ва Берлускони ўз гапи билан нимани назарда тутганига ойдинлик киритилмаган.

Бироз олдинроқ, бу сиёсатчига порахўрлик учун 3 йиллик қамоқ жазоси таҳдид солаётгани ҳақида хабар берилганди.

Top