12:12 / 24.07.2015
2604

АҚШда 3 нафар эстониялик хакерлар озодликдан маҳрум қилинди

Эстониянинг 3 нафар фуқароси компьютерларни бузиб киришда айбланиб, АҚШ суди томонидан озодликдан маҳрум қилинди.

35 ёшли Тимур Герасименкога 4 йил, 37 ёшли Дмитрий Егоровга 3 йилу 8 ой ҳамда 31 ёшли Константин Полтевга 3 йилу 4 ой муддатли қамоқ жазо тайинланди.

Суд ҳукмига кўра, хакерлари 100 дан ортиқ давлатда 4 миллионга яқин компьютерларни вирус билан зарарлашда айбдор деб топилган.

2014 йилнинг майида Таллин суди Эстония ҳукуматига Герасименко ҳамда Полтевни АҚШга топширишга руҳсат берган эди. 

Top