23:15 / 24.07.2015
2280

Бурунди президенти учинчи муддатга қайта сайланди

Бурундининг амалдаги президенти Пьер Нкурунзиза 69,41 фоиз овоз билан президентлик сайловларида ғолиб бўлди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. Сиёсатчининг асосий рақиби Агатон Рваса 18,99 фоиз овоз йиққан.

Сайловлар Нкурунзизанинг учинчи муддатга сайловларда қатнашиш қарори туфайли мамлакатда юз бераётган тартибсизликлар пайтида ўтказилди. Мухолифат вакиллари сиёсатчининг учинчи муддатга номзодининг қўйилишини конституцияга зидлигини айтишган, бироқ Бурунди Конституцион суди президентнинг сайловларда иштирок этиш истагини қондирган.

Аввалроқ БМТ бош котиби Пан Ги Мун Бурунди ҳукуматининг сайловларни инқироз пайтида ўтказилиши қароридан хавотир билдирган эди.

ОАВлар берган маълумотларга кўра, сайловлар бошланишидан бир неча соат олдин мамлакат пойтахтида отишма содир бўлган.

Top