23:33 / 24.07.2015
15056

Жаҳонга машҳур атеист Стивен Хокинг Худога ишонди

SalamNews туркия Оммавий Ахборот Воситаларига таянган ҳолда хабар беришича, 70 ёшли Стивен Хокинг узоқ йиллар давомида Худонинг мавжудлигини рад қилиб келган. Дунёнинг энг ақлли инсони деб тан олинган олим "Kanal D" га берган интервьюсида биринчи маротаба Худонинг мавжудлигини тан олди.
“Коинотнинг яратилиши илмий ҳақиқатларга асосланади. Аммо, бу уни яратган Худонинг йўқлигига далил бўлмайди”, - дейди у.
Эслатиб ўтамиз, Стивен Хокинг 1942 йил 8 январда Англияда туғилган. 20 ёшида Оксфорд университетини тамомлаб, бакалавр даражасини олиб, 24 ёшида Кембриж университетида фан доктори даражасини ҳимоя қилган. Атоқли физик, профессор, ўнлаб мукофотлар соҳиби.

Muxlis.uz / Дилмурод Бозоров тайёрлади

Top