11:23 / 24.07.2015
4996

Тошкент шаҳрида яна бир хиёбон таъмирланмоқда

Тошкент шаҳридаги Раҳим Пирмуҳаммедов номи билан аталган хиёбонда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда "Тошкентдан мактублар" нашрида ёзилган.

"Мана ниҳоят бу хиёбонни чиқиндилардан тозалашмоқда. Хиёбон ўраб олиниб, ҳудудда кафе қурилмоқда. Одамлар болалари билан келиб, истироҳат олиши учун яна бир гўша тайёрланмоқда. Афсуски ҳудуддаги кўл ерга сингиб кетган. Мутасаддилар фонтан қуриши ёки сув билан таъминлашнинг бошқа йўлини топишларига умид қиламиз", деб ёзади муаллиф.

Таъкидлаш жоизки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 29 декабрда қабул қилинган “2011-2015 йилларда маданият ва истироҳат боғларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида маданият ва истироҳат боғларини босқичма-босқич таъмирлаш, замонавий аттракционлар ўрнатиш юзасидан изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Президенти қарори билан тасдиқланган “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида ўн бешта янги маданият ва истироҳат боғи барпо этиш, йигирма тўққизтасини реконструкция қилиш ва таъмирлаш режалаштирилган. Бундан ташқари, 2015 йил охирига қадар маданият ва истироҳат боғларининг сонини 225 тага етказиш кўзда тутилган. Натижада саккиз мингга яқин янги иш ўрни яратилади ва аҳолига хизмат кўрсатиш имконияти янада кенгаяди.

Top