06:56 / 24.07.2015
5749

Туркия ҳарбийлари “ИШИД” жангариларининг Сурия чегарасидаги позицияларини йўқ қилди

Туркия ҳарбийлари “ИШИД” террорчилик гуруҳи жангариларининг Сурия чегарасидаги позицияларини йўқ қилди, деб хабар бермоқда NTV телеканали.

“ИШИД” тарафдорларининг турк чегарачиларига ҳужуми оқибатида бир нафар аскар ҳалок бўлиб, яна бир неча нафари яраланган эди. Жангарилар билан чегарачилар орасидаги отишма Туркиянинг жанубида жойлашган Килис вилоятида юз берди. Бунга жавобан турк армияси жангариларнинг позицияларига қарата ўт очди.

Килис вилояти губернатори Тапсиз Турк берган маълумотларга кўра, отишма оқибатида жангарилар катта талофат кўрган.

Top