07:21 / 25.07.2015
2162

Грекларга хорижга 2 минг евродан кўпроқ нақд пул олиб чиқиш ман қилинди

Греция ҳукумати мамлакат фуқароларига хорижга 2 минг евродан кўпроқ нақд пул олиб чиқишни ман қилди, деб хабар берди РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Тегишли қонун ҳужжати ҳукумат газетасида чоп этилди ва кучга кирди.

“Бир киши бошига битта хорижий сафарга 2 минг евро миқдорида евро ёки хорижий валютада нақд пул олиб чиқишга рухсат берилади”, деб айтилмоқда қонунда.

Бу қонун хорижда доимий равишда яшовчи хорижликларга тааллуқли эмас. Нақд хорижий валютани хорижга олиб чиқиш бўйича қарорни Греция банки раҳбари қабул қилади.

Қайд этилишича, бунгача Греция фуқароларига нақд пул кўринишида хорижга 10 минг еврогача пул олиб чиқишга рухсат берилган эди.

Аввалроқ грек банклари 3 ҳафталик тўхташлардан кейин яна очилгани маълум қилинганди. Мамлакатда ҳанузгача нақд пул ечиб олиш бўйича чеклов амал қилмоқда – грекларга ҳафтасига 420 евродан кўп пул бўлмаган миқдорда пул ечишга рухсат берилган.

Top