22:57 / 25.07.2015
3493

ЖЧ-2018 саралаш босқичига қуръа ташлаш: Жанубий Америка

Санкт-Петербургда Жанубий Америка вакиллари ўртасида ЖЧ-2018 саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Саралаш босқичида бир гуруҳдан жой олган 10та терма жамоа иштирок этади. Учрашувлар икки даврадан иборат кўринишда (уй ва меҳмонда) ўтказилади.

Энг яхши натижа қайд этган 4та жамоа ЖЧ-2018 мусобақасига йўлланмани қўлга киритади. 5-ўринни эгаллаган жамоа Океания вакили билан ўтиш учрашувини ўтказади.

1-тур учрашувлари жадвали:
Колумбия – Перу
Чили – Бразилия
Аргентина – Эквадор
Венесуэла – Парагвай
Боливия – Уругвай
Маълумот учун, 2018 йилги жаҳон чемпионати 14 июндан 15 июлга қадар Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Нижний Новгород, Саранск, Волгоград, Самара, Калининград, Екатеринбург, Сочи ҳамда Ростов-на-Донуда бўлиб ўтади. 

Top