Қозоғистоннинг Олма-Ота вилоятида енгил автомобиль ҳамда юк машинасининг тўқнашиб кетиши натижасида 9 нафар одам ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Дастлабки маълумотларга кўра, 9 нафар йўловчини олиб кетаётган Mitsubishi Lancer автомобили қарама-қарши йўлга чиқиб, FAW юк машинаси билан тўқнашиб кетади.
Ҳайдовчи ва 8 нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган.
Бундан ташқари, Mitsubishi Lancer’нинг бир нафар йўловчиси ҳамда юк машинасининг ҳайдовчиси ва йўловчиси турли хилдаги жароҳатлар билан шифохонага жойлаштирилган.