“Формула-1” автопойгасининг “Ред Булл” жамоасининг пойгачиси Даниил Квят Венгрия Гран-присида ўзининг фаолиятида биринчи марта ғолиблар шоҳсупасига кўтарилди. Пойгачи гран-прида 2-ўринни эгаллади.
Россия спорт вазири Виталий Мутко Квят “Формула-1”да агар ўзига ишончни сақлаб қолса ва машинаси панд бериб қўймаса, яна кўплаб марта ўзини кўрсатишини айтиб, унга омад тилаб қолди.
“Формула-1” пойгаларининг собиқ пойгачиси Виталий Петров Квятни бу натижа билан қутлади. 2011 йилда Петров Австралия Гран-присида учинчи ўринни қўлга киритган эди.
Квят “Формула-1” тарихида россиялик пойгачилар орасида энг яхши натижани кўрсатди.
Пойгада ғалабани немис Себастьян Феттель қўлга киритди, 3-ўринни эса Квятнинг жамоадоши австралиялик пойгачи Даниэль Риккьярдо эгаллади.
Пойга олдидан “Формула-1”нинг франциялик марҳум пойгачиси Жюль Бьянки хотирасини ёд этиб, бир дақиқалик сукут сақланди.