17:31 / 26.07.2015
2614

Гвардиола кейинги мавсумдан "Манчестер Сити"ни бошқаришга розилик берди

"Бавария" жамоасининг испаниялик бош мураббийи Хосеп Гвардиола кейинги ёзда Германияни тарк этади.

beIN SPORTS нашри маълумотига кўра, у "Манчестер Сити" раҳбарияти билан шу жамоада ишлаш бўйича оғзаки келишувга эришган.

44 ёшли ушбу мутахассиснинг "Бавария" билан шартномаси 2016 йилнинг ёзига қадар тузилган ва у бу шартномани узайтирмасликка қарор қилган.

Маълумот учун, Гвардиола "Бавария" бош мураббийлигига 2013 йилнинг ёзида келганди ва ўтган муддат давомида икки марта мамлакат чемпионлигига эришди.

Top