22:56 / 26.07.2015
2068

Ice Bucket Challenge ташкилотчилари амиотрофик склерозни ўрганишга 77 млн доллар сарфлайди

Халқаро Ice Bucket Challenge акцияси давомида юзлаб одамларнинг ёнлама амиотрофик склерозга қарши кураш мақсадларида қилган хайрлари натижасида ушбу касалликка қарши курашувчи халқаро уюшма 115 млн доллар пул тўплади. Бу ҳақда уюшманинг сайти орқали ахборот берилди.
Акция натижаларига кўра эълон қилинган ҳисоботда айтилишича, тўпланган пулларнинг 67 фоизи, яъни 77 млн доллар касалликни тадқиқ этишга, 20 фоизи эса хасталарга ёрдам бериш дастурларига сарфланади.
Ўтган йили акция Билл Гейтс, Жорж Буш, Стивен Кинг, Владимир Жириновскийлар иштирок этган эди.

Top