23:31 / 26.07.2015
4927

Ўзбекистон “Жиззах пластмасса”нинг 86 фоиз акцияларини чет эллик инвесторларга реализация қилади

Ўзбекистон “Жиззах пластмасса” АЖнинг86 фоиз акцияларини чет эллик инвесторларга реализация қилади. Айни пайтда корхона структурасида 61 фоиз улуш давлатга, 25 фоизи “Ўзкимёсаноат” ДАКга тегишли. Бу параметрлар 2015 йил 28 апрелда президент томонидан имзоланган “2015-2019 йилларда иқтисодиётда хусусий мулк улуши ва аҳамиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.
Юқорида тилга олинган корхона айни пайтда минтақадаги энг йирик полимер қувурлари ва плёнкалари ишлаб чиқарувчи компания ҳисобланади. Хом ашё Жиззах шаҳрига Шўртан газ-кимё комплексидан келади. 2001 йили эксплуатацияга топширилган корхона йилига 125 минг полиэтилен ишлаб чиқаради.

Top