08:33 / 26.07.2015
3596

Порошенко Украина полициясига хорижлик мутахассис бошчилик қилиши мумкинлигини маълум қилди

Украина президенти Пётр Порошенко мамлакатда миллий полиция раҳбари лавозимини хорижий мутахассис эгаллаши мумкинлигини айтди.

Аввалроқ Порошенко Украина миллий полицияси раҳбари сифатида грузиялик Эку Згуладзени кўришини айтган эди. Бироқ Згуладзенинг ўзи ҳали бунга тайёрмаслигини билдирган.

Порошенко 25 июль куни яқин орада миллий полиция ҳақидаги қонун имзоланишини маълум қилган.

“Бизни қониқтирмаётган нарсалар мавжуд... Миллий полиция сиёсийсизлаштирилиши керак. Биз полицияни исталган сиёсий кучлардан ҳимоя қилишимиз керак. Бироқ қонунга тақиқлов қўйиш ёки уни имзолаш ўртасида танлашга тўғри келинса, полицияда ислоҳотлар ўтказишга “яшил чироқ” бериш керак... Мен қонунни имзолаш кераклиги тарафдориман. Ва яқин орада у имзоланади”, дейди Порошенко.

Top