00:47 / 26.07.2015
5115

Туркия курдлари Анқара билан тинчлик ҳақидаги шартномани бекор қилди

Туркияда ман қилинган Курдистон ишчи партяси (КИП) Анқара билан илгари эришилган тинчлик сулҳини “ўз мазмунини йўқотган ҳужжат” деб эълон қилди. Бу партиянинг Ироқ шимолидаги қароргоҳларига уюштирилганидан сўнг берилган баёнотда таъкидлаб ўтилди, деб хабар беради Reuters агентлиги.
“Ушбу келишув Туркия ҳукуматининг ҳужумларидан сўнг ўз мазмунини йўқотди”, – дейилади баёнотда.
Туркия ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари 25 июль куни Курдистон ишчи партияси ҳарбий қанотининг Ироқ шимолида жойлашган қароргоҳларига авиазарбалар берди. Ўша куниёқ Туркия расмийлари F-16 самолётлари Суриядаги ИШИД қароргоҳини ўққа тутганини маълум қилди.
Анқара ИШИДга қарши ҳарбий амалиётларни 24 июль куни бошлаб юборди. Аммо ушбу авиазарбалар нафақат ИШИД жангариларини, балки уларга қаршилик кўрсатаётган курд кўнгиллиларини ҳам нишонга олди.
Бундан илгарироқ Туркия ҳудудида кенг миқёсли аксилтеррорчилик амалиёти ўтказилиб, унинг доирасида 250 киши қўлга олинди. Мингдан ортиқа полиция ходими иштирокидаги рейдлар мамлакатнинг 13 вилоятида ўтказилди. Бунинг натижасида мамлакат ҳудудида, айниқса курдлар кўп миқдорда яшайдиган жануби-шарқий ҳудудларда намойишлар ва тартибсизликлар авж олди. КИП тарафдорлари билан тўқнашувларда икки полициячи ҳалок бўлди. Ташкилот расмийлари буни “теракт учун қасос” деб ҳисоблашини маълум қилди.

Top