“Водийгазтаъминот” УК Хўжаобод филиалида чилангар вазифасида ишлаган Иномжон Тешаев ваколати бўлмаган ҳолда туманда яшовчи 27 нафар фуқародан табиий газдан қарзлари учун пул тўплагани маълум бўлди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Айтилишича, у узоқ вақт мобайнида ўзини назорат инспектори деб таништириб, одамлардан пул тўплаб келган. Сақлаб қолинган квитанциялар асосида унинг 5.302 млн сўм пулни еб юборгани маълум бўлди.