18:58 / 27.07.2015
2426

Льюис Хэмилтон ва бошқа автопойгачиларга жарима солинди

Венгриядаги пойгадан кейин “Формула-1”да беш нафар пилотга жарима солинди. “Лотус” пойгачиси Ромэн Грожан жамоаси пит-стопни хавфсизликка амал қилмай олгани сабабли 2 очкодан маҳрум бўлди. Ўша ҳолатда Грожаннинг Фелипе Масса билан тўқнашиб кетишига оз қолди.

Унинг жамоадоши Пастор Мальдонадо Серхио Перес билан тўқнашув туфайли 2 балл билан хайрлашди. “Торо Россо” пойгачиси Макс Ферстаппен хавфсизликка риоя қилмай, машина ортидан тезликни оширгани учун 3 балл билан жазоланди.

Фаолиятида илк марта жарима очколарига Льюис Хэмилтон (“Мерседес”) ва Даниил Квят (“Ред Булл”) дуч келди. Амалдаги чемпион Даниэл Риккардо билан тўқнашгани учун айбдор деб топилди. Россиялик пойгачи эса Хэмилтонни трасса ташқарисидан қувиб ўтгани учун 2 баллдан маҳрум этилди.

Маълумот учун, бир мавсумда пойгачи 12 жарима очкоси йиққан тақдирда пойгалардан четлаштирилади.

Top