18:52 / 27.07.2015
7348

Қаршида пиёниста эр хотинини пичоқлаб қўйди, аммо ягона боқувчи бўлгани учун қамалмади

Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи, муқаддам бир неча маротаба судланган Тўлқин Новатов маст ҳолда турмуш ўртоғини пичоқлаб қўйгани учун жазога тортилди, аммо қамоқ жазосидан қутулиб қолди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Новатов бир куни ичиб келиб, аёли билан жанжаллаша бошлаган. Келиб чиққан жанжалда ақлини йўқотган Новатов пичоқ олиб чиқиб, турмуш ўртоғининг кўкрагига урган. Фақатгина тез тиббий ёрдам машинасининг вақтида етиб келиши унинг ҳаётини сақлаб қолган.
Суд дастлаб Новатовга 5 йиллик қамоқ жазосини тайинлади, аммо унинг оилада ягона боқувчи эканлиги инобатга олиниб, жазо 2 йил синов муддатига алмаштирилди.

Top