07:29 / 27.07.2015
2298

РФПЛ 2 турининг марказий ўйинида «Спартак» сафарда «Краснодар»ни мағлубиятга учратди

Россия чемпионатининг 2-тури доирасида ўтказилган марказий баҳсда "Краснодар" ўз майдонида мағлубиятга учради. Учрашувнинг 12-дақиқасида Юра Мовсисян томонидан киритилган гол "Спартак"ка ғалаба келтирди.

Одил Аҳмедов учрашувни бошланғич таркибда бошлади. Ўйиннинг 71-дақиқасида ўз ўрнини Страннбергга бўшатиб берди.

Россия Премьер-лигаси, 2-тур
КраснодарСпартак 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 12 Мовсисян.
Краснодар – Дикань, Гранквист, Сигурдссон, Калешин, Ахмедов (Страннберг, 71), Петров, Перейра, Мамаев, Торбинский (Лаборде, 58), Смолов, Ари (Вандерсон, 64).
Спартак – Ребров, Комбаров, Боккетти, Ташчи, Комбаров, Широков, Глушаков, Попов (Давыдов, 84), Ромуло, Промес, Мовсисян (Зе Луиш, 62).
Огоҳлантиришлар: Калешин (88), Широков (90).

Top