17:44 / 28.07.2015
6296

1-2 август кунлари «Samarqand Darvoza» савдо марказида кўргазма-савдо ярмаркаси ташкил этилади

1-2 август кунлари «Samarqand Darvoza» савдо мажмуасида Ўзбекистондаги барча вилоятларнинг қўли гул уста ҳунармандлари ва тадбиркорлари иштирокида кўргазма-савдо ярмаркаси ташкил этилади. Бу ҳақда kun.uz нашрига ташкилотчилардан бири маълум қилган.

Ярмаркада Марғилон шоҳи матолари ва адраслари, Шаҳрихоннинг машҳур дамашқий пичоқлари, Самарқанд ва Бухоро усталарининг зардўзи ва патдўзи услубидаги либос ҳамда уй-рўзғор буюмлари, тошкентлик ва бухоролик заргарларнинг миллий услубдаги заргарлик маҳсулотлари ва бошқа кўплаб миллий совға ва эсдалик буюмлари намойиш этилади.

Ярмаркага келувчилар буюмларни энг арзон чегирмали нархларда харид қилиши мумкин бўлади.

Савдо ярмаркаси 1-2 август кунлари соат 10:00дан 23:00гача давом этади. Кириш бепул этиб белгиланган.

Top