15:56 / 28.07.2015
2148

Андрес Иньеста: Мен сардорлик боғичини тақишга тайёрман

"Барселона" жамоасининг 31 ёшли ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста ҳар доим иштиёқ билан тўп суриши ва сардорлик боғичини тақишга тайёр эканини таъкидлаб ўтди.

"Менимча идеал сардор бўлмаса керак. Чунки ҳамма одам ҳар хил бўлади.

Мен турли сардорлар билан бирга майдонда тўп сурганман: Пуйол, Хави, Луис Энрике. Уларнинг барчаси "Барселона"ни яхши кўрар эди ва энг аввало жамоа манфаати йўлида ҳаракат қилган.

Сардор нафақат футбол ичидаги, балки унинг атрофидаги ҳолатга ҳам масъул бўлади. Мен ҳар доим иштиёққа тўламан", - дейди футболчи.

Top