15:32 / 28.07.2015
3901

Кэмерон шотландияликларга мустақиллик ҳақида ўйлаб кўришга 5 йил берди

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон 2020 йилги умумхалқ сайловларига қадар Шотландияда мустақиллик ҳақида навбатдаги референдум бўлиб ўтилиши эҳтимолини инкор қилди. Бу ҳақда The Telegraph нашри ёзмоқда.
Иккинчи плебисцитни ўтказиш ташаббуси билан давлат раҳбарига Шотландия миллий партияси етакчиси Никола Стержен мурожаат қилди.
“Референдум қонун кучига эга, унинг якунлари муҳим аҳамиятга эга, шу боис мен яна бир референдум ўтказишга эҳтиёжни кўрмаяпман”, – деди Кэмерон.

Top