14:21 / 28.07.2015
4444

Ўзбек олимлари "Универсал микросхема" қурилмасини таклиф этишди

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси С.А.Азимов номидаги "Физика-Қуёш" илмий ишлаб чиқариш бирлашмасининг Физика-техника институти олимлари "Универсал микросхема" қурилмасини таклиф этишди.

Ушбу ихтиро микро ва оптоэлектроника, хусусан, электр сигналларини бошқариш ва кучайтириш учун майдон транзисторидаги динамик юкламали каскад асосидаги интеграл микросхемаларда фойдаланиш учун мўлжалланган. Универсал микросхеманинг вазифаси - динамик юкламали микросхема каскадини кучайтириш коэффициэнтини ошириш, фойдали сигнал бузилишини бартараф этиш ва функционал имкониятларини кенгайтиришдан иборат.

Муаллифлар жамоаси - С.Л.Лутпуллаев, М.А.Сайдумаров, А.В.Каримов, А.З.Рахматов, Д.М.Ёдгорова, О.А.Абдулхаев ва Ш.М.Кулиев мазкур ихтирога патент олиш учун талабнома топширишган.

Top