19:38 / 29.07.2015
2274

British Airways самолёти бортида бомба борлиги эҳтимоли сабабли мажбуран қўндирилди

Лас-Вегасдан Лондонга парвоз қилаётган British Airways компаниясининг самолёти Канададаги аэропортлардан бирига қўнишга мажбур бўлди, деб хабар бермоқда The Daily Mail нашри.

Полициянинг хабар беришича, бунга самолёт бортида бомба борлиги эҳтимоли сабаб бўлди. Самолёт сардори хавфсизлик чораси сифатида самолётни шошилинч қўндиришга рухсат сўраган.

Самолёт қўнгандан кейин унинг ёнига кўплаб полиция автомобиллари етиб келди. Барча йўловчилар ва экипаж аъзолари самолёт борти ва юкхонасини текшириш учун самолётдан эвакуация қилинди. Ҳеч ким жабрланмаган.

Brisith Airways вакили барча йўловчилар меҳмонхоналарга жойлаштирилиши ва уларга иложи борича тезроқ бошқа рейсларга чипталар тақдим қилинишини маълум қилди.

Top