“Челси” бош мураббийи Жозе Моуриньо Рафаэль Бенитеснинг турмуш ўртоғига испаниялик мутахассис “Интер”нинг ярим йилда вайрон қилганини айтиб, жавоб қайтарди.
“У ўз вақтини нимагадир сарфлаши керак. Агар у ўз турмуш ўртоғининг диетаси ҳақида қайғурадиган бўлса, менинг фаолиятимни муҳокама қилишга вақт топа олмас эди. Бенитес ўша даврнинг энг яхши жамоаси бўлган “Интер”ни ярим йилда пароканда қилди”, – деди португалиялик мутахассис.
Аввалроқ, “Реал” бош мураббийи Рафаэль Бенитеснинг рафиқаси Монтсеррат Сеара турмуш ўртоғининг 3-маротаба Жозе Моуриньо “бузиб” кетган клубдаги муҳитни бартараф қилиш билан шуғулланаётганини айтган эди.