01:13 / 29.07.2015
3536

Ўзбекистонда 2015 йилнинг биринчи ярмида 18 трлн сўм инвестиция ўзлаштирилди

Ўзбекистонда 2015 йилнинг биринчи ярмида 18 трлн сўм инвестиция ўзлаштирилди, бу кўрсаткич ўтган йилги шу даврдаги кўрсаткичга нисбатан 9,8 фоиз кўпроқни ташкил қилган. Бу рақамлар ЎзА агентлиги томонидан тарқатилган Молия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг ҳисоботида акс этган.

Умумий инвестициялардан 1,5 млрд доллари ёки 21,3 фоизини хорижий инвестициялар ва кредитлар (11 фоиз ўсиш), шу жумладан 1,2 млрд доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар (+10,9 фоиз) ташкил қилган.

Иқтисодиётнинг стратегик соҳаларида йирик инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда ўзлаштирилган Ўзбекистон реконструция ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳажми 5,6 фоизга, яъни 225 млн долларгача ўсган.

Ярим йиллик ичида ўзлаштирилган инвестицияларнинг энг катта ҳажми хўжалик субъектларининг ўз маблағларига (32,3 фоиз) тўғри келди, улар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 31,8 фоизга ошган.

Инвестицион дастур доирасида 160,9 млн долларлик 63 та лойиҳани амалга ошириш ўз ниҳоясига етди. Махсус индустриал ҳудудларда 16,1 млн долларлик 5 та лойиҳа амалга оширилди.

Top