11:47 / 29.07.2015
3194

Ривалдо: Агар мен ёшроқ бўлганимда ҳозир ҳар йили 50та гол уриб, дунёнинг энг кучли ўйинчиси бўлардим

Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Ривалдо замонавий футбол ва футболчилар ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳозирги футбол аввалгидан бутунлай фарқ қилади. Ишонтириб айтаманки, агар мен ҳам ҳозир ўзимнинг энг яхши даврларимни ўтказаётган бўлганимда, 2 ёки 3 марта "Олтин тўп" мукофотини олиб, ҳар мавсумда 50тадан гол урган бўлардим.
Бизнинг давримизда Бразилияда ҳам, Италия ва Испанияда ҳам футболда ҳозирдагидан кўра сифат юқори эди. Месси ва Роналду ҳозир осонлик билан 50тадан гол ура олишаяпти. Бизнинг давримизда эса ҳимоячилар кучли бўлишарди ва дунёнинг энг кучли футболчилари ҳам 38та ўйинда 50та гол ура олишмасди", дейди Ривалдо.

Қайд этиш керакки, Ривалдо айни вақтда 43 ёшда ва у Бразилиянинг қуйи дивизионидаги "Можи Мирим" жамоаси президенти ҳисобланади.

Top