21:44 / 29.07.2015
3138

Турин политехника университетида “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

Турин политехника университетида Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ўтказилаётган “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” кўрик-танловининг машинасозлик ва электротехника йўналишлари бўйича ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, металлургия ва машинасозлик саноати корхоналари мутахассислари, касаба уюшма фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирда билимли, жисмонан соғлом, маънан етук авлодни вояга етказиш ҳукумат сиёсатининг устувор йўналиши эканлиги алоҳида таъкидлашди.
Давлат раҳбарининг 2014 йилнинг 6 февралидаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан анъанавий тарзда ташкил этиб келинаётган “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови тобора кенг қулоч ёйиб бормоқда. Мазкур танловдан кўзланган мақсад турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган ёш мутахассисларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг янги инновацион ғоя ҳамда ишланмаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, салоҳиятини янада ривожлантириш ҳисобланади.
Танловнинг металлургия ва машинасозлик саноати йўналишида бўлиб ўтган дастлабки босқичида тармоқ корхоналарида меҳнат қилаётган 200 нафардан ортиқ ёш мутахассис иштирок этди. Республика босқичида эса “GM Uzbekistan” қўшма корхонасининг техник хизмат кўрсатиш бўлими муҳандиси Темур Маликов машинасозлик йўналишида, “Электроаппарат-электрошит” қўшма корхонаси конс¬труктори Евгений Воеводин ёш электротехниклар ўртасида ғолиб деб топилди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Top