19:33 / 30.07.2015
2990

International Champions Cup-2015: "Реал" "Милан"ни пенальтилар сериясида 10:9 ҳисоби билан мағлуб этди

30 июль куни International Champions Cup-2015 турнири доирасида Мадриднинг "Реал" жамоаси Шанхай шаҳрида "Милан"га қарши ўртоқлик мақомидаги учрашувни ўтказди.

Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмай қолди.

Ўйиндан кейин белгиланган пенальтилар сериясида эса мадридликлар омадлироқ чиқишди. "Реал" футболчилари 10 марта аниқ зарба йўллаб, ғалаба қозонишди.

"Реал" жамоасида жарима зарбалари устаси Кроос 11 метр масофадан гол ура олмаган бўлса, "Милан" таркибида ҳужумчи Бакка ва дарвозабон Донарумма хато қилди.

Реал - Милан 0:0 (пенальтилар бўйича 10:9)

«Реал»: Навас (Касилья, 46), Варан (Рамос, 46), Пепе (Начо, 71), Данило (Карвахаль, 71), Арбелоа (Марсело, 71), Каземиро, Васкес (Иско, 46), Модрич (Кроос, 46), Бэйл (Черишев, 71), Роналду (Родригес, 71), Бензема (Хесе, 46).

«Милан»: Лопес (Доннарумма, 74), Де Шильо (Калабрия, 74), Алекс (Мексес, 46, Матри, 90), Эли (Сапата, 46), Антонелли (Палетта, 74), Поли (Монтоливо, 46), де Йонг, Бертолаччи (Маури, 46), Сусо (Хонда, 46), Ньянг (Бакка, 46), Черчи (Адриано, 46).

Top